10:33 / 23.11.2020
2 586

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: картошка қимматлаган

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: картошка қимматлаган
Kun.uz’нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги мухбирлари ўз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларидаги 22 ноябрь кунидаги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди. Жами 18 турдаги озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача нархлари тўплаб, тартибланди.

Ўтган ҳафтадаги нархларни солиштириш асносида бозорлардаги нархларда кескин ўзгариш кўзга ташланмаяпти. Тухум нархида бироз ошиш кузатилган. Шунингдек, картошка нархи жойларда 500-1500 сўм оралиғида кўтарилгани маълум бўлмоқда. Шакар нархи ҳамон барқарор, 7000–8500 сўм оралиғида сотилмоқда.

Помидор ва айниқса бодринг нархи ҳамон юқорилигича қолмоқда. Бодринг нархида бироз ўсиш ҳам кузатилган. Бунга маҳсулотларни етиштираётган парник хўжаликларининг табиий газдан узилаётгани сабаб бўлиши мумкин.

Бозорларда гўшт нарзи бироз нархи барқарорлашган: жойларда мол гўшти 55-60 минг сўм оралиғида сотилаётгани, қўй гўшти ўртача 65-70 минг сўм эканлиги қайд этилди. Товуқ гўштининг 1 килоси энг арзон жой Хоразм ва Тошкент вилояти марказларида —15 минг сўм.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: картошка қимматлаган