16:23 / 23.11.2020
2 329

Фанлар академиясига тегишли бўлган сайт ҳакерлик ҳужумига учради

Фанлар академиясига тегишли бўлган сайт ҳакерлик ҳужумига учради
Фото: Globallookpress
Фанлар академиясига тегишли бўлган веб-сайтга ҳакерлик ҳужуми амалга оширилди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳакерлик ҳужуми уюштирилган веб-сайт ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти веб-сайти бўлиб, мазкур ҳолат Институт масъул ходимлари томонидан бартараф этилди.

«Фанлар академияси томонидан илмий-тадқиқот муассасасининг веб-сайтини такомиллаштириш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича топшириқлар белгиланди. Сайтга қўйилган банк пластик карта эгаси аниқланди», - дейилади маълумотда.

Эслатилишича, кибержиноят учун жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

Кодекснинг 278-5-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек, компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи):
- 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима;
- 2 йилгача озодликни чеклаш;
- 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фанлар академиясига тегишли бўлган сайт ҳакерлик ҳужумига учради