
Мажбурий ижро бюроси Оққўрғон туман бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2016 йил 30 августдаги 5347/3-сонли ижро варақасига асосан, қарздор И.Утешовдан, ундирувчи М.Утешова фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро иши юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор, бир нафар фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган 30.000.000 сўм алимент пулларини, ундирувчи М.Утешованинг тилхатига асосан қонуний вакилига тўлиқ ундирилиб берилди ва ушбу ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси, 1-қисмига асосан ижро иши юритиш тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар