11:39 / 26.11.2020
2 795

Самарқандда қимматбаҳо тошларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди

Самарқандда қимматбаҳо тошларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди
ДХХ ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида қимматбаҳо тошларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида яшовчи 1955, 1956 ва 1970 й.т. 3 нафар фуқаро умумий баҳоси 1 млн. 61 минг сўмлик 18 дона хризопраз ва 65 дона берилл тошларини 500 каратли зумрад тошлар, дея алдаб 50 минг АҚШ долларига, шунингдек, заргарлар томонидан мукаммал ишлов берилмаганлиги учун ҳозирги баҳоси 3 млн. 116 минг сўмни ташкил этувчи, таркибида олмослар бўлган кумуш тақинчоқни 50 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, 1956 й.т. фуқаронинг яшаш манзили кўздан кечирилганда ёқут, олмос каби қимматбаҳо тошлар ва қадимий тилла узуклар борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий баҳоси 4 млрд. 755,5 млн. сўмлик қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.

Суриштирув жараёнларида маълум бўлишича, ушбу шахслар кўп йиллардан буён хориждан бундай қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб келиб, сотиш билан шуғулланишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда қимматбаҳо тошларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди