15:04 / 26.11.2020
3 625

«Тўхташ тақиқланади» белгиси остида қолдирилган ИИБга қарашли Lacetti ҳамда Captiva’га жарима белгиланди (видео)

«Тўхташ тақиқланади» белгиси остида қолдирилган ИИБга қарашли Lacetti ҳамда Captiva’га жарима белгиланди (видео)
Кадр: Telegram / @YHXBB
ЙҲХББ ахборот хизмати 2020 йилнинг 24 ноябрь куни ижтимоий тармоқда «Кун фотоси: 75 003 VSF, 75 007 VSF! Қонун фақат оддий фуқарога ишлайди, ижро этувчиларга таъсир қилмайди!» сарлавҳаси остидаги тарқалган видеога муносабат билдирди.

Бошқарма хабарига кўра, видеолавҳа ўрганилган ва давлат рақами 75 007 VFS бўлган Lacetti ҳамда 75 003 VSF давлат рақам белгили Captiva ҳайдовчиларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 91-банди талабларини бузганлик бўйича белгиланган тартибда чора кўрилган.

Telegram каналига юкланган хабар остига иккала ҳайдовчига нисбатан расмийлаштирилган баённома суратлари илова қилинган.

«Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амала қилишларини сўраймиз. Жамоатчилик назорати ривожланишида ўз ҳиссасини қўшиб бораётган фуқароларга миннатдорлик билдирамиз», – дейилади ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тўхташ тақиқланади» белгиси остида қолдирилган ИИБга қарашли Lacetti ҳамда Captiva’га жарима белгиланди (видео)