18:39 / 27.11.2020
2 706

Иш ҳақлари босқичма-босқич тўлаб борилади

Иш ҳақлари босқичма-босқич тўлаб борилади
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Илтимос, маошимиз ўз вақтида берилсин. Ижарада яшаймиз, рўзғор тебратишимиз керак...” сарлавҳали хабар жойлаштирилди. Бунда Бюронинг Шаҳрисабз бўлими ходимларига иш ҳақи вақтида берилмаётгани ҳақида айтилган.
Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагилар аниқланди.

Бюронинг вилоят бошқармаси ва туман шаҳар бўлимларининг сентябрь ойи иш ҳақлари тўлиқлигича, октябрь ойи ва ноябр ойининг биринчи ярми учун бюджет ҳисобидан тўланадиган иш ҳақлари тўлиқ тўланган.

Шунингдек, 24 ноябрь куни чораклик мукофот пули ҳам берилган. Маошнинг Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан тўланадиган қисми босқичма-босқич тўлаб берилмоқда.

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбари томонидан 24 ноябрь куни қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар молиялаштирилиши лозим бўлган Бюро ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларидан юзага келган қарздорликни Молия вазирлиги томонидан молиялаштирилиб берилиши таъкидланган.

Мазкур масаласи бўйича мурожаатларга муқаддам ҳам бир неча бор тушунтириш берилган. Бу каби масалалар қолаверса, меҳнат қонунчилигига амал қилиниши, иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг тўланиши масалалар бўйича - бошқармада ташкил этилган масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳга – мурожаатларни қабул қилиш ҳамда тушунтириш беришга тайёр эканини билдириб қолади.

Маълумот учун: Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар ва туман бўлими ходимлари ижара асосида уйларда истиқомат қилишмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иш ҳақлари босқичма-босқич тўлаб борилади