20:48 / 27.11.2020
2 483

МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси: алимент тўлови бўйича қарздорга қидирув эълон қилинган

МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси: алимент тўлови бўйича қарздорга қидирув эълон қилинган
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган “Турмуш ўртоғим бошқа аёлга уйланиб олди. Вояга етмаган уч болам билан қийналиб қолдим. Алиментдан эса дарак йўқ” сарлавҳали хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Аниқланишича, Бюронинг Касби туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг 19.04.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Д.Раҳмоновдан ундирувчи С.Ҳалимова фойдасига 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ½ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор Д.Раҳмоновнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига кўра қарздорнинг номида мол-мулклари йўқлиги аниқланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг алимент қарзи қайта ҳисобланиб, 5 млн. 270 минг 808 сўмни ташкил этиши аниқланиб, қарор қабул қилинган.

Шунингдек, қарздорнинг ҳисобидан алиментни тўлиқ ундириш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига борилганда, кунлик рўзғорга зарур бўлган анжомлардан бошқа бирор бир турдаги моддий қийматга эга бўлган мулклар йўқлиги ҳамда қарздор ишлаш мақсадида номаълум жойга кетганлиги аниқланган ва бу ҳақида жорий йилнинг 2 сентябрь куни далолатнома расмийлаштирилган.

Шунга кўра, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан 03.09.2020 йилда қидирув эълон қилинган. Келгусида қарздор топилгандан сўнг алимент пулларини ундириш чоралари кўрилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси: алимент тўлови бўйича қарздорга қидирув эълон қилинган