11:00 / 28.11.2020
2 205

Сергелида рўй берган мудҳиш ЙТҲ ҳақида маълумот берилди

Сергелида рўй берган мудҳиш ЙТҲ ҳақида маълумот берилди
Фото: ИИББ
26 ноябрь куни тахминан соат 13.00 да Лутфукор кўчасида автоювиш шохобчасида норасмий ишловчи 19 ёшли Улуғбек Н. унга топширилган «Cobalt» (давлат рақами 10 N 106 RA) русумли автомобилда бошқарувга рухсат берадиган ҳеч қандай ҳужжатсиз йўлга чиқиб, бошқарилмайдиган чорраҳада пиёдани – 10 ёшли С.М.ни уриб юборган.

С.М. олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. ЙТҲдан сўнг ҳайдовчи воқеа жойини тарк этган.

Мазкур ҳолат бўйича шу куннинг ўзида, яъни 26 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. Улуғбек Н.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, ЙТҲ содир этган ҳайдовчи автоювиш шохобчасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ишга жойлашмаган, шу сабабли тергов томонидан автоювиш шохобчаси раҳбарига нисбатан тегишли чора кўриш ҳақида арзнома тақдим этилган.

Бундан ташқари, дастлабки тергов давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга бошқарувни топширган автомобиль эгаси ва бошқа шахсларнинг ҳатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади. Тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида рўй берган мудҳиш ЙТҲ ҳақида маълумот берилди