12:53 / 28.11.2020
2 692

МИБ: давлат ижрочилари учун ўқув семинар

МИБ: давлат ижрочилари учун ўқув семинар
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва Наманган Давлат Университети ҳамкорлигида тасдиқланган меморандумга асосан давлат ижрочилари учун ўқув семинар ташкил этилди.

Маълумки, жорий йилнинг 24 ноябрь куни Президентимиз томонларидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари имзоланди.

Мазкур Фармонга мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш, шунингдек давлат ижрочилари олдидаги тўсиқларни бартараф этиш, уларга кўмаклашиш, ижро соҳасида бўлаётган турли номақбулчиликни олдини олиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилган.

Айнан Фармон, унда белгилаб берилган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилган ўқув семинарининг дастлабкисида шаҳар ва туманлар бўлимларида фаолият олиб бораётган давлат ижрочилари таклиф этилдилар.

- Наманган Давлат Университети билан имзоланган қўшма меморандиумнинг асосий мақсадида Бюронинг вилоят бошқармаси тизимида хизмат қилаётган 190 нафар давлат ижрочиларини касбий маҳоратини, қолаверса уларни масъулияти ва ташаббускорлигини ошириш, дейди Кадрлар бўлими бошлиғи Э.Таджибаев. Шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида зиддиятли ва низоли ҳолатлари келтириб чиқарадиган сабаб ҳамда омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриб боришда кўникмаларини оширишдан иборат.

Ўқув семинар давомида ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорлар билан якка тартибда ишлаш бўйича давлат ижрочиларининг психологик кўникмаларини ошириш бўйича Университет қошидаги “Психологик хизмат маркази” нинг малакали мутахассилари томонидан мавзуга оид маърузалари тингланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: давлат ижрочилари учун ўқув семинар