17:00 / 28.11.2020
2 461

Фуқаролардан ярим млрд. сўмлик қарзни тезкорлик билан ундирган МИБ ходимасига миннатдорчилик билдирилди

Фуқаролардан ярим млрд. сўмлик қарзни тезкорлик билан ундирган МИБ ходимасига миннатдорчилик билдирилди
Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг бир нечта ижро варақаларига асосан, 14 нафар қарздор фуқаролар Д.Соҳобиддинова, У.Жаббарова, Б.Хусанбаев, А.Хусанбаева, Д.Хусанбаева, А.Абрамян, П.Аманкулова, О.Джалилова А.Каримов, И.Усканов, С.Хакимов, И.Хасанов, З.Эрназаров ҳамда Х.Мирзаевлардан ТИФ “Миллий Банки” Олмазор филиали фойдасига жами 552.518 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Мирзо Улуғбек туман бўлим давлат ижрочиси З.Иноятова томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга 10 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Бундан ташқари, қарздорларга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ, сўровномалар юборилган ҳамда олинган жавоб хатларига кўра, қарздорларнинг номида жами 14 дона автотранспорт воситалари мавжудлиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида ушбу автотранспорт воситалари давлат ижрочиси томонидан қарздорликни қоплаш мақсадида, хатланган ҳамда онлайн аукцион орқали сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари ундирувчи ТИФ “Миллий Банки” Олмазор филиали фойдасига жами 552.518 минг сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилиб берилган.

Мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан, ижро хужжати тамомланган. Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банки” бош бошқармаси томонидан бўлим давлат ижрочиси Зилола Иноятованинг ижро ҳужжатини ижросини тезкорлик билан таъминлаганлиги сабабли ташаккурнома билдиришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаролардан ярим млрд. сўмлик қарзни тезкорлик билан ундирган МИБ ходимасига миннатдорчилик билдирилди