Фото: Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличаси Елизавета II дан мактуб олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Азизбек Мирзаханов Наманган шаҳридаги 33-умумтаълим мактабида таҳсил олади. Инглиз тили ва Буюк Британия тарихидан ташқари, машҳурларнинг дастхатини тўплашга ҳам қизиқади.
Фото: Зоҳиджон Мамасолиев
«Қиролича ҳар куни дунёнинг турли давлатларидан юбориладиган ўнлаб мактубларни эринмай ўқиб чиқиши ҳақида ўқигандим. Шундан кейин менда ҳам у кишига хат юбориш иштиёқи туғилди. Мактубимда Ўзбекистон, жумладан, ўзим туғилиб-ўсган Наманган шаҳри ҳақида ҳикоя қилдим, инглиз тилига қизиқишимни билдирдим, фотолар юбордим. Орадан уч-тўрт ой ўтиб Виндзор қалъасидан жавоб хати келди», — дейди Азизбек.
Жавоб хатида мактуб учун миннатдорлик билдирилган ва дастхат бериш мавжуд қоидаларга тўғри келмаслиги сабабли қиролича ва унинг турмуш ўртоғи фотоси юборилган.
Фото: Зоҳиджон Мамасолиев
Азизбекнинг айтишича, у келгусида Буюк Британияда ўқишни ният қилган. Хоббисини ҳам ташлаб қўйгани йўқ: Россия президенти Владимир Путин ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга ҳам дастхат сўраб мактуб йўллаган, ҳозирда уларнинг жавобини кутмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадбиркорнинг қарзини тўламаган ташкилот мулкларидан айрилиб қолиши мумкин эди
АПЛ клуби Абдуқодир Ҳусановга ҳаммадан кўпроқ нарх таклиф қилди
Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?
Навоий вилоятида Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади
Хитойда COVID'га ўхшаш вирус тарқалмоқда (видео)
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди
Абдуқодир Ҳусановнинг йўқлиги "Ланс"га мағлубият олиб келди