18:00 / 30.11.2020
3 220

Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 5 мингга яқин сохта қарор чиқаргани маълум қилинди

Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 5 мингга яқин сохта қарор чиқаргани маълум қилинди
Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари ва ёрдамчилари томонидан 8 миллиард сўм давлат маблағи талон-торож қилинган. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Ўзбекистон Олий судида бўлиб ўтган конференцияда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Умида Тўхташева «Одил судловни таъминлаш – Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантиришнинг муҳим омили» мавзусидаги конференцияда қилган чиқишида давлат маблағларини талон-торож қилишда судьялар билан боғлиқ жиноятларга тўхталиб ўтди.

Айтилишича, ҳозирда Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар маъмурий суд судьялари ва ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Суднинг бир нечта судьялари ва уларнинг ёрдамчилари Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ходимлари билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги юзасидан тузилган маъмурий ишларни кирим қилмасдан, тарафлар иштирокида кўриб чиқмасдан ва айрим маъмурий ишларни қасддан йўқотиб 5 мингга яқин сохта қарор чиқарган», – деди агентлик вакили.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосарининг қўшимча қилишича, ушбу жиноят натижасида 8 миллиард сўм давлат маблағи талон-торож қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар маъмурий суди судьялари томонидан 5 мингга яқин сохта қарор чиқаргани маълум қилинди