18:34 / 30.11.2020
2 672

Тошкентда Malibu дарахтга урилиб, ёниб кетди

Тошкентда Malibu дарахтга урилиб, ёниб кетди
Кадр: Видеодан скриншот
Тошкент шаҳрида Malibu русумли автомобиль йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда шаҳар ЙХҲБ.

Маълум қилинишича, 28 ноябрдан 29 ноябрга ўтар кечаси соат 03:40 ларда Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган Ramada меҳмонхонаси яқинида фуқаро З.С. бошқарувидаги давлат рақами 01 Ф550 ЖБ бўлган Malibu русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Қайд этилишича, автоуловда 33 ёшли Н.Ф. ҳам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина дарахтга урилган. Ўша пайтда ушбу йўналишда ҳаракатланаётган ва автоҳалокатга гувоҳ бўлган ҳайдовчилар Malibu ҳайдовчиси ва унинг йўловчисини қутқариб қолган. Воқеа гувоҳларидан бири жабрланганларни ўз машинасида касалхонага олиб борган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, Malibu ҳайдовчиси ва йўловчиси енгил тан жароҳати олган, уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.

Воқеа жойида фуқаро З.С. ва Н.Ф. автомобилдан чиқарилганидан сўнг Malibu мотор бўлинмасида ёнғин содир бўлган, бу ҳақда гувоҳлардан бири 101 тез ёрдам рақами орқали хабар берган.

Ёнғин ҳақида чамаси соат 03:30 ларда Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган, чақирув асосида воқеа жойига зудлик билан ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб бориб, соат 03:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан автоҳалокат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Malibu дарахтга урилиб, ёниб кетди

Жамият янгиликлари