17:00 / 06.12.2020
2 828

Қарздор ота огоҳлантирилди, энди у жиноий жазога тортилиши мумкин

Қарздор ота огоҳлантирилди, энди у жиноий жазога тортилиши мумкин
Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туман судининг қарорига асосан қарздор М.Маматовдан ундирувчи Д.Раҳматуллаеванинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган ва суд қарори асосида собиқ суд ижрочиларининг Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Давлат ижрочисининг қарори билан қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 87-моддасига асосан қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди ташкилотларга сўровномалар юборилган ва мутасадди идоралар томонидан берилган маълумотларига кўра, қарздорнинг шахсий эгалигида ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мулклари (уй-жой, квартира, бошқа кўчмас мулк объектлари, автомототранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, омонат жамғармалари) ва бошқа даромадлари ва унинг яшаш манзили белгиланган тартибда кўздан кечирилганда ундирилишига қаратиладиган мол-мулклари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Қарздор М.Маматовнинг бугунги кунгача алимент тўловлардан қарздорлиги 23 млн. 409 минг сўмни ташкил этган. М.Маматов фарзандининг моддий таъминоти учун белгиланган алимент тўловларидан қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган материаллар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47(4)-моддаси билан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун Пастдарғом туман маъмурий судига берилди ва суднинг қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, қарздор маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг ҳам алимент қарздорлигини қопламаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор ота огоҳлантирилди, энди у жиноий жазога тортилиши мумкин