16:30 / 08.12.2020
4 570

Мажбурий суғурта турлари рўйхати эълон қилинди

Мажбурий суғурта турлари рўйхати эълон қилинди
«Мажбурий суғурта турлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси билан, мажбурий суғурта турларига қуйидагилар киритилмоқда:
  • иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигинининг мажбурий суғуртаси;
  • транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигинининг мажбурий суғуртаси;
  • ташувчининг фуқаролик жавобгарлигинининг мажбурий суғуртаси;
  • хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигинининг мажбурий суғуртаси;
  • объектларни давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғуртаси.

Қайд этилишича, Мажбурий суғурта шартномасини тузиш суғурта қилдирувчи суғурталовчининг интернет-ресурсидаги Мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги электрон ариза шаклига қуйидаги маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади:
  • жисмоний шахслар - жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
  • юридик шахслар – солиқ тўловчининг идентификация рақами;
  • электрон почта манзили (мавжуд бўлса);
  • мобил телефон рақами.

Қонун 3 бўлим, 8 боб ва 145 моддадан таркиб топган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбурий суғурта турлари рўйхати эълон қилинди