19:11 / 08.12.2020
5 979

ССВ: Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилмоқда

ССВ: Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилмоқда
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳозирча барқарор, лекин бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхат билан учрашувда фикр билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ахборотига кўра, учрашувда Ҳиндистон элчиси Ўзбекистонда «коронавирусга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолаган», шу сабабли касаллик тарқалиши ҳозирги вақтда сезиларли даражада камайганини эътироф этган.

«Вазир вазиятнинг барқарорлиги хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтди. Бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19’нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди, деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади ССВ хабарида.

Учрашувда элчи коронавирусга қарши Ҳиндистон вакциналарини Ўзбекистонга таклиф қилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Июль ойида ҳукумат фармойишига мувофиқ Тошкент шаҳрида «эпидемиянинг иккинчи тўлқини натижасида» коронавирусга чалинганлар ва у билан боғлиқ ўлимлар сони кескин ошиб кетгани учун шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга «ҳайфсан» берилгани маълум қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ССВ: Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўрилмоқда