14:30 / 09.12.2020
3 471

Кўчма савдони амалга ошириш бўйича янги тартиб тасдиқланади

Кўчма савдони амалга ошириш бўйича янги тартиб тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари ишлаши, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, президентнинг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 июлдаги ПФ–6029-сон фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 июлга қадар Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайти ва мобил иловалар орқали кўчма савдони бошлаш тўғрисида электрон хабарномаларни бепул қабул қилиш йўлга қўйилган.

2021 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
  • кўчма савдо тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади;
  • кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

Давлат солиқ қўмитаси кўчма савдони амалга ошириш тартиби устидан назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланади.

Қуйидагилар:
  • умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари ишлаши, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • “K – SAVDO” ААТга уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати;
  • кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш юзасидан амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.


Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар қуйидагиларга имкон берувчи “K – SAVDO” ААТни ишга туширади:
  • кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун буюртма бериш;
  • аҳоли пунктининг интерактив харитасига киритилган кўчма савдо жойларининг схемаларига мувофиқ электрон аукционларни амалга ошириш;
  • рўйхатга олиш учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек пул маблағларини қайтариш;
  • тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида кўчма савдо объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи QR-код қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат юбориш;
  • вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга кўчма савдо объектлари тўғрисида маълумот юбориш;
  • кўчма савдо жойлашиш схемасида мавжуд бўш турган ва банд бўлган кўчма савдо жойлари тўғрисида маълумот олиш;
  • кўчма савдо объектлари реестрини юритиш.

Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси “K – SAVDO” ААТни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлашни молиялаштириш манбаи этиб белгиланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўчма савдони амалга ошириш бўйича янги тартиб тасдиқланади