16:04 / 09.12.2020
3 650

3 млрд. сўмдан зиёд товарлар “cариқ” йўлакда “қизариб” қолди

3 млрд. сўмдан зиёд товарлар “cариқ” йўлакда “қизариб” қолди
Маълумки, юртимизда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида божхона соҳасида қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

Инсофли тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш ва олдини олишга қаратилган ислоҳотлар ўтказилаётган бир вақтда, айрим “уддабурон тадбиркорлар" давлат бюджетига божхона тўловларини белгиланган тартибда тўлаш ўрнига, турли қинғир йўллар билан бойлик орттиришни ўзига мақсад қилиб, божхона ходимларини чалғитишга уринишади.

Аммо уларнинг қинғир режалари ўз вақтида фош этилмоқда. Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимларининг оператив маълумотлари асосида навбатдаги йирик миқдордаги қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Жумладан, Андижон шаҳрида фаолият юритаётган хусусий корхона номига хориждан олиб келинган умумий қиймати 2575,5 АҚШ доллари бўлган, оғирлиги 26000 килограммни ташкил этувчи текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хомашё товарлари божхона органларида жорий этилган хавфни бошқариш тизими томонидан автоматик равишда “сариқ” йўлакка йўналтирилади. Бу эса тадбиркорлик субьектига билдирилган ишонч натижасида божхона расмийлаштируви жараёнини соддалаштирилган тартибда ўтказилиши демакдир.

Аммо, тақдим этилган ҳужжатлар божхона ходимларининг эътиборини тортди ва мазкур товарлар хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга деб топган ҳолда “Қизил йўлак”га йўналтирилиб ҳамда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона ходимларининг гумонлари ўзини оқлади ва ҳужжатларда қайд этилмаган қиймати 3 млрд. сўмдан зиёд миқдордаги тўқимачилик матолар бўйича давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 563 млн. сўмлик божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга бўлган уриниш фош этилди.

Агарда, мазкур “уддабурон тадбиркор”нинг божхона ходимларига тақдим қилган дастлабки ҳужжатларида акс этган маълумотлари, яъни товар миқдори ҳамда ТИФ ТН коди асосида божхона тўловлари ҳисобланганда эди 41 млн. сўмлик божхона тўловлари ундирилар эди.

Ҳолат бўйича далилий ашё сифатида олинган 3 млрд. 323 млн. сўмлик товарлар бўйича божхона тўловларини тўлиқ ундирилишини таъминлаш мақсадида вақтинча сақловга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 3 млрд. сўмдан зиёд товарлар “cариқ” йўлакда “қизариб” қолди