19:38 / 09.12.2020
5 310

Гўзаллик салонидаги аёлларнинг жанжали уч кишига тан жароҳати етиши билан тугади

Гўзаллик салонидаги аёлларнинг жанжали уч кишига тан жароҳати етиши билан тугади
2020 йилнинг 9 ноябр куни соат 11:00да жамоат жойи ҳисобланган Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани марказий деҳқон бозори орқа томонида жойлашган гўзаллик салони биносида жанжал юз берган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида айтилишича, салонда ишловчи, 37 ёшли З.Ш., 22 ёшли П.Н., 20 ёшли С.А., 17 ёшли С.Т. ҳамда гўзаллик салони ёнида жойлашган бошқа бир гўзаллик салони ишчиси, 39 ёшли М.М. ва унинг қизи, 18 ёшли Ш.Н. ўзаро жанжаллашган.

Ҳодиса оқибатида 22 ёшли П.Н., 20 ёшли С.А. ва 17 ёшли С.Т. турли даражада тан жароҳатлари олганликлари аниқланган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 22 ёшли П.Н., 20 ёшли С.А. ва 17 ёшли С.Т. “енгил” тан жароҳати олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гўзаллик салонидаги аёлларнинг жанжали уч кишига тан жароҳати етиши билан тугади