21:42 / 10.12.2020
5 088

«Сўх воқеалари»ни ўрганаётган судда сўз олган айбланувчи Ватанини ҳимоя қилганини маълум қилди

«Сўх воқеалари»ни ўрганаётган судда сўз олган айбланувчи Ватанини ҳимоя қилганини маълум қилди
Фото: «Дарё»
«Сўх воқеалари» юзасидан очилган жиноят ишини кўраётган суд навбатдаги мажлисини 2020 йил 9 декабрь куни давом эттирди, дея хабар берди «Дарё».

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг навбатдаги мажлисида сўз олган судланувчилар — Давлатжон Маллаев, Фирдавс Аҳроров, Ойбек Оташев ҳамда Шаҳбоз Мирзажоновлар 2020 йил 31 май кун содир бўлган воқеа бўйича сўроқ қилинган.

Айбланувчи Давлатжон Маллаев 2020 йил 31 май куни соат 12:30 да кўчага чиққанида Чашмада жанжал кўтарилганини эшитиб, ўз машинасига ўтириб, тўполон бўлаётган жойга борганини, ҳамқишлоқлари қирғизлар томонидан тошбўрон қилинаётганини кўргач, Ватанини ҳимоя қилиш учун қирғизлар томонга тош отганини, ёнаётган уйлардаги ўтни ўчиришга уринган вақтида қўлида белкурак билан лавҳага тушиб қолганини билдирган.

Фото: «Дарё»
Судланувчи Фирдавс Аҳроров эса ўз сўзида уста бўлиб ишлашини, жанжал бўлаётганини эшитиб, Чашмага борганини, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев келганда уни олти-етти метр узоқликдан кўрганини, Сўхга бош вазир келганида эса унга дадасига Ўзбекистон фуқаролигини олиш, ўзига спорт билан мунтазам шуғулланиш учун шароит яратиб бериш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтган.

Шундан сўнг судланувчилар — Ойбек Оташев ҳамда Шаҳбоз Мирзажоновга сўз берилган. Улар ҳам 31 май куни Чашма булоғида юз берган воқеалар бўйича кўрган-билганларини сўзлаб берган.

Фото: «Дарё»
Судланувчилар сўроқ қилиниб, кўрсатмалари тинглангач, адвокатлар ва прокуратура ходимлари уларга саволлар билан мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг Сўх тумани Чашма қишлоғида қўшни давлат фуқаролари билан сув масаласидаги можарода иштирок этган 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судда кўриб чиқиш жараёни 2020 йил 9 ноябрь куни бошланган эди.

Фото: «Дарё»
Шундан сўнг 23—30 ноябрь кунларига тайинланган суд мажлислари айрим сабабларга кўра, белгиланган вақтда ўтказилмади.
Жиноят иши доирасида 9 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш ва 13 нафар шахсга уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган. Судланувчилар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор. Судда вояга этмаган судланувчиларнинг қонуний вакиллари иштироки таъминланган.

Навбатдаги суд мажлиси 2020 йил 14 декабрь куни ўтказилиши маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Сўх воқеалари»ни ўрганаётган судда сўз олган айбланувчи Ватанини ҳимоя қилганини маълум қилди