08:12 / 11.12.2020
3 324

Тошкентда эшакни Spark’да судраган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

Тошкентда эшакни Spark’да судраган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)
Ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг 30 октябрь куни Spark автомобили орқасига эшакни боғлаган ҳолда уни судраб кетаётгани акс этган видео тарқалганди. Кейинроқ бу ишни қилган ҳайдовчининг шахси аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, ушбу ҳаракатни амалга оширган ҳайдовчига нисбатан чора кўрилди.

Аниқланишича, ҳолат 2020 йилнинг 27 октябрь куни соат 11:00 атрофида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Сағбон кўчасида юз берган. 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Ғ. ўз бошқарувидаги Spark автомобилининг орқасига эшакни боғлаб, ҳайвонни судраб ҳаракатланган.

Олмазор тумани 7-сонли ИИБ масъуллари томонидан ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, кўриб чиқиш учун туман маъмурий судига юборилган.

2020 йилнинг 3 декабрь куни Олмазор тумани маъмурий суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасида (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) келтириб ўтилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун фуқаро Ф.Ғ.га нисбатан БҲМнинг 3 баравари (669 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда эшакни Spark’да судраган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)