13:30 / 13.12.2020
2 882

Фарғонада ЙҲХБ инспекторига 250 доллар пора бераётган фуқаро қўлга олинди

Фарғонада ЙҲХБ инспекторига 250 доллар пора бераётган фуқаро қўлга олинди
Фарғонада спиртли ичимлик ичиб, автомашина ҳайдаган жиянига баённома тузмаслик учун ЙҲХБ инспекторига пора таклиф қилган фуқаро ушланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 9 декабрь куни фуқаро А.А. Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими маъмурий амалиёт инспектори М.А.га жияни С.М. Фарғона шаҳар ҳудудида Nexia-3 русумли автомашинани спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқарганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинасини жарима майдонига жойлаштирганлиги бўйича мурожаат қилган.

С.М.ни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан суд томонидан қўлланиладиган жарима миқдорини камайтиришда ёрдам беришини сўраб, эвазига 250 АҚШ доллари миқдорида пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро А.А.га инспектор томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ ҳамда Фарғона шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида А.А. исмли шахс ЙҲХБ инспекторига Фарғона шаҳар Мустақиллик кўчасида 250 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтда ушланиб, пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат бўйича тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Фарғона шаҳар прокуратурасига юборилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ЙҲХБ инспекторига 250 доллар пора бераётган фуқаро қўлга олинди