Талабалар қандай ҳолларда академик таътил олишлари мумкин?

Талабалар қандай ҳолларда академик таътил олишлари мумкин?
Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
- ҳарбий хизматни ўташ учун;
- саломатлигини тиклаш учун;
- ҳомиладорлик ва туғиш учун;
- болаларни парвариш қилиш учун.

Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:
- ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
- саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
- ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.
1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади. Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар