Ижтимоий тармоқларда фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари орасида содир бўлган келишмовчилик видеоси тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 13 декабрь куни тахминан соат 15.00 да Юнусобод тумани ИИО ФМБ 5-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари – подполковник Ш. Алимкулов ва капитан Д. Мажидов «Универсам» савдо комплекси яқинидаги ер ости йўлагида ноқонуний савдо билан шуғулланувчи аёл, эркак ва йигитга савдони тўхтатиб, савдо молларини йиғиштириш ва йўлакни фуқаролар учун бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантириш берган.
ИИББга кўра, ўртада жанжал кўтарилиб, йигит ички ишлар органлари ходимлари билан муштлашмоқчи бўлган. Зиддият кучайиб йигит воқеа жойига етиб келган патруль-пост хизмати ходимининг юзига урган.
«Шу сабабли ходимлар йигитнинг қўлларига кишан солишга мажбур бўлишган ва уч нафар тартиббузарлар шахсларини аниқлаш ва кейинги суриштирувлар учун 5-сон ИИБга олиб кетилган», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, интернет тармоғида тарқалган видеода ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатган А. Х.нинг қўлга олиниши тасвирга тушган. Ерда ётган аёл – 42 ёшли Х. Т. савдо моллари сумкасининг устига ётиб, ходимлар уни ички ишлар бўлимига олиб кетишига қаршилик кўрсатмоқчи бўлган. Мазкур ҳодиса юзасидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди