16:20 / 14.12.2020
3 212

Тошкентда автомашинани олиб қочиб, эҳтиёт қисмларга ажратиб ташлаган шахс қўлга олинди

Тошкентда автомашинани олиб қочиб, эҳтиёт қисмларга ажратиб ташлаган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 4 декабр куни соат тахминан 13:00ларда 24 ёшли М.М. Тошкент шаҳар Сергели туманида 28 ёшли Ҳ.Ю.нинг “Gentra” русумли автомашинаси йўл четида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида автомашина олд ўнг ойнасини ёнида бўлган темирдан ишланган болға орқали синдирган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у автоуловни Сергели тумани “Олчазор” МФЙ Шокирариқ кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган уй ёнигача бошқариб бориб, автомашина салонида бўлган пул, уяли алоқа воситаси, банк пластик карточкаси, ҳайдовчига тегишли бўлган ҳужжатларни ўғрилик йўли билан ўзлаштирган.

Бундан ташқари, ушбу шахс автомашинанинг олд ёриткич чироқлари, автомагнитоласи, автомашина эшиклари ички қопламаси, автомашина “таблоси”нинг қўриқлаш тизими пультини олиб, Ҳ.Ю.га жами 11 950 000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 4 декабр куни Сергели туман 2-сон ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, М.М. ноқонуний йўл билан эгалланган автомобил жиҳозларини “Фарҳод” автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида учинчи шахсларга сотиб юборган.

Ҳозирда М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автомашинани олиб қочиб, эҳтиёт қисмларга ажратиб ташлаган шахс қўлга олинди