08:20 / 15.12.2020
3 121

Почтага банк хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади

Почтага банк хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади
«Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори имзоланди.
Унга кўра, 2021 йил 1 майга қадар банк пластик карталарига почта алоқаси бўлимлари орқали тўлиқ хизмат кўрсатиш (карталарни маблағ билан тўлдириш, нақд пул ечиш, жисмоний шахсларни идентификация қилиш) тизими жорий этилади.

2021 йил 1 июлга қадар почта тармоқлари орқали аутсорсинг асосида тижорат банклари номидан жисмоний шахсларга кредит бериш тўғрисида аризаларни қабул қилиш, кредитларни сўндириш бўйича тўловларни қабул қилиш, юридик шахслар кунлик савдо тушумини қабул қилиш каби банк хизматлари кўрсатиш жорий қилинади.

Бунинг учун 2021 йил 1 мартга қадар почта алоқасининг анъанавий ва жорий этилаётган янги хизматлари бўйича малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, ўқув марказини ташкил қилинади ҳамда 2021 йил якунига қадар 2 000 та, 2022 йилда барча ходимларнинг малакаси оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Почтага банк хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади