18:42 / 15.12.2020
2 781

Талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади
Ўзбекистонлик талабалар жорий йилнинг 28 декабридан қишки таътилга чиқади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди», дейилади вазирлик хабарида.

2021 йил 11 январ — ўқишнинг биринчи куни бўлади.

Бундан аввалроқ Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларида қишки таътил бошланғич синфлар учун 25 декабр, юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланиши ҳақида хабар берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади