Жорий йилнинг 24 ноябрида Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда рейд бошлади.
Шу тариқа йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузганидан 60 кун ўтганидан сўнг ҳам маъмурий жарималарни тўламай юрган транспорт воситалари эгаларини аниқланмоқда. Турган гапки, бунда «қўлга тушган» қоидабузарлар то жаримани тўламаганча хотиржам бўлолмайди.
МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизматига кўра, 12 декабрь кунига қадар жами 5 минг 537 нафар қарздорлиги бор автотранспорт эгалари AVTOCON махсус аппарати ёрдамида йўлларнинг ўзида аниқланиб, шундан 123 та транспорт воситаси жарима майдонларига қўйилди. Ундирилган жарималар миқдори 1,5 млрд. сўмдан ошган.
Қайд этилган рақамнинг салкам 300 млн. сўми маъмурий жарималарни тўлашдан бош тортган айнан 123 нафар автотранспорт воситалари эгаларининг ҳиссасига тўғри келади. Қўшма рейд пойтахт кўчаларида давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади