
Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2017 йил 12 октябрдаги суд буйруғига асосан қарздор Т.И.дан ундирувчи С.А. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.
Бўлим ходимлари томонидан қарздор Т.И. билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтириш берилди.
Шундан сўнг, қарздор Т.И. алиментдан бўлган барча қарзини тўлаш билан бирга фарзандлари вояга етгунига қадар ҳисобланган алимент пулларини тўлаш истагини билдиради. Қарздор Т.И. томонидан тўланган жами 119 млн. 396 минг сўм алимент пуллари ундирувчи Ф.Норматовага топширилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар