11:38 / 17.12.2020
2 316

“DAMAS” хатлангач қарздорлик тўлаб берилди

“DAMAS” хатлангач қарздорлик тўлаб берилди
Мажбурий ижро бюроси Тупроққалъа туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманилараро судининг
13.10.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор О.Қдан ундирувчи С.Ннинг фойдасига 102.565.510 сўм пул маблағларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 04.11.2020 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 04.11.2020 йил куни давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга
15 кунлик иҳтиёрий муддат берилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Бундан ташқари, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “DAMAS” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлаш мақсадида жарима майдонига қўйилди. Шундан кейин қарздор ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан айрилиб қолишини билиб, ундирувчига 102.565.510 сўм пул маблағлари тўлаб берди ва ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “DAMAS” хатлангач қарздорлик тўлаб берилди