16:38 / 18.12.2020
4 256

Ўзбекистондаги ОТМларда ҳижоб ўрашга рухсат берилганми? Вазир жавоб берди

Ўзбекистондаги ОТМларда ҳижоб ўрашга рухсат берилганми? Вазир жавоб берди
“Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлар форуми — 2020» доирасида ўтказилган «Ижтимоий соҳа – 2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари» мавзусидаги тадбирда Олий ва ўрта таълим вазири Иномжон Мажидов ҳам иштирок этди ва бир қатор саволларга жавоб берди.

2030 йилга келиб талабалар учун турар жойлар етарли бўладими?
– «Олий таълим муассасалари мустақил ривожланиш йўлида ва бу мустақиллик ҳамма томонлама, яъни ҳам академик, ҳам молиявий. Бугунги кунда талабаларнинг 25 фоизи бюджетда, 75 фоизи шартнома асосида ўқишмоқда, яъни моддий базани яратиш ҳам шунга боғлиқ бўлади».

Олий таълимда ҳижобга рухсат берилганми?

– «Ҳамма Олий ўқув юртларида ички тартиб қоидалар мавжуд. Уларга амал қилиниши керак. Бу фақат бизда эмас, бутун дунёда шундай»

Коллеж техникумларга, иккинчи мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларининг жавоблари чиқиши бир ойлаб чўзиляпти? Бу коррупция учун етарли сабаб бўлиши мумкин? Янги Ўзбекистон деяпмиз, лекин бу янги Ўзбекистонга ўхшамаяпти? Нега жавоблар чиқиши кечикяпти?
– «Техникумларга қаерда ортиқча талаб бўлса, ўша ерда имтиҳонлар ўтказилди. Танлов кўп бўлмаса имтиҳонсиз қабул қилинди. Имтиҳон олинган жойларда кечикишга биринчи сабаб, бу олийгоҳларга кира олмаганларга ҳам имкон бериш эди. Олийгоҳларга кира олмаганлар ҳам техникумларга топшириш имконига эга бўлишди. Шу сабабдан ҳам имтиҳонлар кеч ўтказилди» – деди И. Мажидов.

Шунингдек, Олий ва ўрта таълим вазирининг таъкидлашича, соҳани янада ривожлантириш учун қатор режалар қўйилган, фақат уларни амалга ошириш учун вақт керак бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги ОТМларда ҳижоб ўрашга рухсат берилганми? Вазир жавоб берди