14:07 / 19.12.2020
1 932

Қарздорнинг қариндошига 100 млн. сўм хонадон улуши ундириб берилди

Қарздорнинг қариндошига 100 млн. сўм хонадон улуши ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Қўшкўпир туман бўлими ижро иши юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманилараро судининг 15.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ж.Матрасуловдан ундирувчи С.Жуманиязованинг фойдасига экспертиза хулосаси бўйича жами 100.459.987 сўмлик турар жойни бўлиш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 06.10.2020 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 06.10.2020 йил куни давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга
15 кунлик иҳтиёрий муддат берилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Бундан ташқари, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ж.Матрасуловдан қариндоши С.Жуманиязова фойдасига 100.459.987 сўм пуллари маблағлари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорнинг қариндошига 100 млн. сўм хонадон улуши ундириб берилди