20:47 / 19.12.2020
1 944

Божхоначилар ҳужжатдан тушиб қолган 1 млрд. сўмлик товарларни фош этишди

Божхоначилар ҳужжатдан тушиб қолган 1 млрд. сўмлик товарларни фош этишди
Турли қинғирликлар билан божхона назоратини четлаб товар моддий бойликларини олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига хорижий давлатдан кириб келган фуқаролар Д.Я., Р.Н. ва Ш.Э.лар бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги давомида жами 3 та юк автомашинасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 1 079 700 000 сўмлик 1158 ўринда, оғирлиги 43188 кг.га тенг бўлган “Гранулалардаги полиэтилен” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар ҳужжатдан тушиб қолган 1 млрд. сўмлик товарларни фош этишди