22:53 / 19.12.2020
3 049

Бош прокуратура: Абдукарим Мирзаевнинг қўлга олинишида Ўзбекистоннинг алоқаси йўқ

Бош прокуратура: Абдукарим Мирзаевнинг қўлга олинишида Ўзбекистоннинг алоқаси йўқ
Фото: «Kun.uz»
Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Ўзбекистонда унга нисбатан қандайдир жиноий иш очилмаган ва у қидирувда эмас. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, Ўзбекистон томони шу кунларда Туркияда ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаевнинг қўлга олинишига алоқадор эмас.

Унинг сўзларига кўра, Бош прокуратурада Абдукарим Мирзаев билан боғлиқ жиноий иш мавжуд эмас, унинг ўзи ҳам қидирувга берилмаган.
Маълумот учун, журналист Абдукарим Мирзаев шубҳали шахслар билан алоқадорликда гумон қилиниб, Истанбулда қўлга олинган. Уни мамлакатдан депортация қилишлари мумкин.

Журналист ҳибсга олинишидан 10 кунча олдин, аниқроғи 28 ноябрь куни кундузги 12:20-13:30 лар оралиғида оилавий ҳордиқ чиқариш ва видеолавҳа тасвирга олиш мақсадида Истанбулнинг Мармара денгизи ёқасидаги Флориа соҳилига чиққанида замонавий кийинган (шимда) тўрт аёл (икки нафари 35-40, икки нафари 16-17 ёшларда) улардан телефон қилиб олишни сўрагани, шундан кейин Абдукарим Мирзаевнинг телефонига турли рақамлардан эркаклар қўнғироқ қилгани, SMS хабарлари ёзганини таъкидлади. Ушбу воқеадан кейин янги олинган мобил телефони секин ишлашни, қотиб қолишни ҳам бошлаган.

10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси ярим оқшомда зирҳли автомобилларда келган қуролланган ва ҳарбий либосдаги тўрт киши, шунингдек, фуқаро кийимидаги шахслар Абдукарим Мирзаевнинг уйига келиб, тинтув ўтказган. Улар уйдан ҳеч қандай шубҳали нарса топа олмаган ва қўшнилар гувоҳлигида ҳужжатларни расмийлаштириб, журналистни олиб кетишган.

Кейинги куни ёлланган адвокат у билан учрашган, полицияга журналистнинг шубҳали шахслар билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини исботловчи далил ва ҳужжатларни тақдим этган. Шубҳа ва гумонлар ўз тасдиғини топмаганидан сўнг уни мамлакатдан депортация қилиш тўғрисида қарор чиқариб, Миграция идорасининг чет элликларни сақлаш бўлимига юборишган. Айни вақтда депортация тўғрисидаги қарорни бекор қилиш, кузатувни тўхтатиш тўғрисидаги даъво тайёрланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура: Абдукарим Мирзаевнинг қўлга олинишида Ўзбекистоннинг алоқаси йўқ