
Адлия вазирлиги томонидан Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича келиб тушган мурожаатлар щрганиб чиқилиб, натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини тайёрлаш зарурлиги ҳақида Молия вазирлигига таклифлар юборилган эди.
Натижада 2020 йил 27 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6094-сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга асосан 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3824-сон қарори 2-иловасининг изоҳига киритилган ўзгартиришга биноан марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши ҳамда 2019 йилнинг 13 декабридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида аниқланган фарқ бўйича тўловлар тўлаб берилиши белгиланди.
Вазирликнинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ва ҳудудий адлия органлари томонидан марказларда ишловчи ходимларнинг ойлик иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида аниқланган фарқ бўйича тўловларни қисқа муддатларда тўлаб берилиши бўйича мониторинглар ўтказилди.
Мониторинг жараёнида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан ваколатли идораларга 18 та тақдимномалар киритилиб, уларнинг ижроси тўлиқ таъминланди ҳамда бугунг кунда марказда ишлаган 1596 нафар фуқароларнинг 20,1 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Инсон ҳуқуқларининг
ҳимоя қилиш бошқармаси ходими
Шерали Суюнов
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! ҳимоя қилиш бошқармаси ходими
Шерали Суюнов
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг