09:38 / 23.12.2020
1 381

Самарқандда Captiva’нинг йўлини тўсиб қўйган ярим яланғоч эркак судга берилди

Самарқандда Captiva’нинг йўлини тўсиб қўйган ярим яланғоч эркак судга берилди
Фото: Ижтимоий тармоқ
21 декабрь куни Самарқандда ярим яланғоч эркак йўл ўртасида Captiva’нинг йўлини тўсиб қўйгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеода эркак машина ҳайдовчисига қараб, «ур мени, ур», деб бақирган. Уни йўлдан қайтармоқчи бўлган кекса кишининг ҳам гапига қулоқ солмай, йўлга ўтириб олган.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни Самарқанд тумани «Миронқул» МФЙда яшовчи 25 ёшли С.Б. спиртли ичимлик таъсирида содир қилганлиги аниқланган.

Унга нисбатан Маъмурий жиноят кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд тумани маъмурий ишлар бўйича судига юборилган.

Фуқаронинг ўзи билан бу каби ҳуқуқбузарликларни такроран содир этмаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Captiva’нинг йўлини тўсиб қўйган ярим яланғоч эркак судга берилди