20:00 / 23.12.2020
3 016

“Суд тизимидаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Суд тизимидаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Сир эмаски, бугунги кунда судлар фаолияти такомиллаштирилиб, янги босқичга чиқяпти. Бугун 23.12.2020 йилда Конимех туман тиббиёт бирлашмасида “Суд тизимидаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров суд тизимида бўлаётган янгиликлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Тиббиёт бирлашмаси ходимларига суд тизимида рўй бераётган ўзгаришлар, яъни:
- 01.01.2021 йилдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилаётганлиги;
- суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатилаётганлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқи бекор қилинаётганлиги;
- 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;
- 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;
- 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;
- 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;
- 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;
- 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш каби қатор янгиликлар амалга оширилиши ҳақида гапириб ўтилди.


ЖИБ Конимех туман суди раиси
Ф.Қаҳоров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Суд тизимидаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди