«Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамиятининг Навоийдаги ҳайвонот боғида («Феруз Умид» МЧЖга тегишли) қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлигидан юзасидан қилган мурожаати кўриб чиқилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 22 ноябрь ҳайвонот боғида ўрганиш ўтказилиб, қуш ва ҳайвонларни сақлаш шароитларида камчиликлар аниқланиб, бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар берилган.
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида, ёввойи ҳайвонлар (бир бош бўри, жайра, қирғовул, қора тасқара, бургут, укки, кал журчи, қамиш мушуклар) мазкур масканда рухсатномасиз сақланиб, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилганлиги аниқланди.
Ҳолат бўйича вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан МЧЖ раҳбарига МЖтКнинг 90-моддаси (ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди ҳамда тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун шаҳар маъмурий судига юборилди.
Шунингдек, рухсатномасиз сақланаётган ҳайвонлар «Тошкент ҳайвонот боғи» МЧЖ мутахассислари иштирокида вақтинча сақлаш учун пойтахдаги ҳайвонот боғига юборилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади