21:13 / 25.12.2020
2 297

200 миллион сўмлик телевизорлар манзилга етиб бормади

200 миллион сўмлик телевизорлар манзилга етиб бормади
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларининг республика ҳудудига ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш ва аниқлашга қаратилган тезкор тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ю.О. бошқарувидаги “Sprinter” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб унинг юкхонаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва махсус маркировка билан маркировкаланмаган умумий қиймати 200 миллион сўмлик 98 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 200 миллион сўмлик телевизорлар манзилга етиб бормади