
2020 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари форумида Шавкат Мирзиёев ОАВ ва очиқлик сиёсати ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё».
«Бугун мен айтиб ўтган оилавий ажримлар, маънавият, маърифат, интернет бўйича муаммолар кўп. Ўзбекистон энди очилди, орқага йўлимиз йўқ. Яна бир марта таъкидламоқчиман, оммавий ахборот воситалари тўртинчи ҳокимият бўлиш нуқтаи назаридан кимгадир ёқмайди. Аммо охирги бир йил ичида журналистлар, блогерлар ва ёшларнинг ижтимоий тармоқларда чиққан овозлари бизнинг ислоҳотларимиз ва қарорларимизга катта кўмак беряпти, бу ҳақиқат. Ёқадими, ёқмайдими, уларни эшитишга мажбурмиз. Тўғрисини эшитиб, хулоса чиқарамиз, нотўғрисини тўғри йўлга солиш бурчимиз, вазифамиз. Битта нарсани ҳаммаларингиз билинглар, бизга тинчлик, осойишталик керак», деди давлат раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг