11:30 / 26.12.2020
1 825

“Исузу”ларга яширилган 300 млн. сўмлик товарлар фош бўлди

“Исузу”ларга яширилган 300 млн. сўмлик товарлар фош бўлди
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган ана шундай тезкор тадбирлардан яна бири давомида фуқаролар А.А ҳамда У.А бошқарувида бўлган “Исузу” русумли транспорт воситалари белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур транспорт воситаларининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 300 миллион сўмлик 12 минг қути сақичлар ҳамда 69 300 дона ёндиргич товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Исузу”ларга яширилган 300 млн. сўмлик товарлар фош бўлди