19:10 / 26.12.2020
2 083

Пойтахтда яна бир кўприк фойдаланишга топширилди (фото)

Пойтахтда яна бир кўприк фойдаланишга топширилди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур кўча “Тошкент-Ангрен” темир йўли билан кесишган. Бунинг устига тор бўлиб, автомобиллар ҳаракатига қийинчилик туғдирарди.

Қайд этилишича, Қипчоқ кўчаси 6 қаторли қилиб кенгайтирилиб, темир йўл устидан ўтувчи 772 метрлик кўприк барпо этилди. Унинг эстакада қисми 445, эни – 28 метр.

Давлат раҳбари объектнинг сифати, шаҳарда транспорт тизимини яхшилашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди, дейилади хабарда.

Кўприк соатига 12 мингтагача автотранспорт воситаларини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга. У пойтахтдаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент ҳалқа йўлини боғлайди. Бу ҳайдовчилар учун анча қулайлик яратади, минглаб транспорт воситалари оқимини ўзига олиб, бошқа кўчалардаги тирбандликни камайтиради.

- Пандемия бошланганда биз ундан кучли, қудратли бўлиб чиқамиз деб мақсад қўйган эдик, - деди Шавкат Мирзиёев тошкентлик фаоллар билан суҳбатда. - Ҳаммамиз кўряпмиз дунёда нималар бўлаётганини. Бошқа мамлакатларда қурилишлар тўхтаб қолган ҳолатлар ҳам бўлди. Халқимиз тартиб-интизом, бирдамлик билан барча режаларини рўёбга чиқармоқда. Биз ҳамжиҳатликда кўп нарсаларга қодирмиз.


Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида қуриладиган кўприк лойиҳаси билан танишган эди. Келгусида янги йўл барпо этилиб, Қипчоқ кўчасидаги мазкур кўприкка туташади.

Шу ерда Туркиянинг “Каlyon” компанияси билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, транспорт ва йўловчилар ҳаракати учун қулайликларни ошириш лойиҳалари муҳокама қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пойтахтда яна бир кўприк фойдаланишга топширилди (фото)

Жамият янгиликлари