Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 04:30 ларда тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Туркистон кўчаси бўйлаб ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган М.Г. «GAZ3110» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, автомобиль кўпригига етган вақтида бошқарувни йўқотиб пастга, КХАЙ кўчасига тушиб кетган.
Натижада, ҳайдовчи 43 ёшли М.Г. ва автомобиль салонида бўлган йўловчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига амал қилиб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?