08:47 / 28.12.2020
2 412

Алламжонов ва Мирзиёева фахрий журналистни кўргани боришди

Алламжонов ва Мирзиёева фахрий журналистни кўргани боришди
Фото: twitter.com/k_allamjonov
Масс-медиа фонди раҳбарлари – Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева 8 йилдан буён Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида истиқомат қилаётган Ўзбекистоннинг фахрий журналисти Рустам Обидов ҳолидан хабар олишди.

Рустам Обидов. Фото: twitter.com/k_allamjonov
«Рустам Обидов аллақачон пенсияга чиққанига қарамай, таржималар қилиб, астойдил ишлашда давом этмоқда.
Афсуски, бу йил пандемия туфайли бу ҳалол, меҳнатсевар ва жуда камтар инсон қийин молиявий вазиятга тушиб қолди. Шу сабабли, ҳам пансионатда яшаш харажатларининг барчасини тўлай олмаган.

Масс-медиа фонди ва шахсан мен Рустам Обидовга унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришни ўз бурчимиз деб ҳисоблаймиз. Фахрий журналистлар Ўзбекистон тарихидир. Уларнинг меҳнати ва фидокорона фаолияти туфайли биз мамлакатимиз босиб ўтган йўл ҳақида биламиз. Ва бизнинг бу кўмагимиз уларга ва уларнинг меҳнатларига билдирилган миннатдорчилигимизнинг кичик бир қисмидир
», деб ёзди Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фахрий журналист Рустам Обидов қийин аҳволда қолгани ва у яшаш харажатлари учун пансионатга 18 миллион сўм миқдорида тўлов амалга ошириши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алламжонов ва Мирзиёева фахрий журналистни кўргани боришди