18:30 / 28.12.2020
1 807

Чироқчилик ота байрам арафасида 3 нафар фарзанди учун 10 млн. сўм алимент пулларини тўлади

Чироқчилик ота байрам арафасида 3 нафар фарзанди учун 10 млн. сўм алимент пулларини тўлади
Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 25 февраль куни алимент ундириш тўғрисидаги навбатдаги ижро ҳужжати келиб тушди. Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан қарздор Ш.Хуррамовдан ундирувчи Н.Дониёрова фойдасига 3 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини ундириш белгиланган.

Қарздор давлат ижрочисининг огоҳлантиришларига қарамасдан алимент пулларини тўламаганлиги боис жорий йилнинг 27-ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Шундан сўнг, Ш.Хуррамов 2021 йилнинг 1 январь кунигача бўлган 10 млн. сўм алимент қарздорлигини бир йўла тўлаб берди.

МИБ Чироқчи туман бўлими.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чироқчилик ота байрам арафасида 3 нафар фарзанди учун 10 млн. сўм алимент пулларини тўлади