19:19 / 28.12.2020
3 393

Саида Мирзиёева хайрия акциясини эълон қилди

Саида Мирзиёева хайрия акциясини эълон қилди
Саида Мирзиёева барча ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари учун акция эълон қилди.
«Кўнгил кўзи» Янги йил хайрия акцияси доирасида уч мингдан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар тиббий кўрикдан ўтишади.

«Бизнинг томонимиздан текширув натижасига кўра кўришни яхшилаш имкони мавжудлиги аниқланган ҳар бир болага ёрдам кўрсатилади», — дея ўз телеграм каналида таъкидлади Саида Мирзиёева.

Маълумот учун: «Кўнгил кўзи» хайрия акцияси 2019 йилнинг март ойида ўз фаолиятини бошлаган. У кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таълими, уларнинг маънавий ва руҳий ривожланиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, келгуси ҳаётга ва жамиятга мослашиши учун йўналтирилган.

Лойиҳа доирасида брайл шрифтида дарслик нашр этиш йўлга қўйилди, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар эҳтиёжларига ихтисослаштирилга компютер маркази яратилди, барча мактаб-интернатларнинг техник базаси ривожлантирилди, ва қўйилган мақсадга эришиш учун бошқа кичик лойиҳалар амалга оширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева хайрия акциясини эълон қилди