12:26 / 29.12.2020
2 110

Ҳомиладор аёллар ва болаларга бепул витаминлар берилади

Ҳомиладор аёллар ва болаларга бепул витаминлар берилади
Айни пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. Мухбиримизнинг маълум қилишича, давлат раҳбари тиббиёт соҳасида амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтган.

«Коронавирусга қарши кураш доирасида аҳолини эмлаш ишлари амалга оширилади. СЕОМ базасини янгилашга 200 миллион доллар ажратилади. Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш ишлари давом эттирилади. Касалхоналарни электрон иш тизимига ўтказиш чоралари кўрилади. Диагностика ва даволаш учун жойлардаги имкониятлар кенгайтирилади.

Она ва бола соғлигига эътибор — келажакка эътибор. Келаси йилдан 15 ёшгача бўлган болалар ва хомиладор оналар учун 7 турдаги витаминлар бепул берилади. Бу жараён билан 2021 йилда 11 миллион нафар, 2022 йилда 17 миллион нафар аҳоли қамраб олинади ва бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Аёллар ва болаларни йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш орқали аҳоли ўртасида камқонлик 25 фоизга камайтирилади.

«Қишлоқ шифокори» дастури давомида олис туманлардаги мингдан ортиқ шифокорларга 30 миллион сўмдан ёрдам пули берилади ва албатта хизмат уйи билан таъминланади
», — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳомиладор аёллар ва болаларга бепул витаминлар берилади