17:47 / 30.12.2020
2 694

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони қанча кишини ташкил этмоқда?

[sup]Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони қанча кишини ташкил этмоқда?
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2020 йилда тўғридан тўғри иш берувчи вазифасини ҳам бажарган. Вазирлик ўтиб бораётган йилнинг ўтган 11 ойи давомида ҳудудлар бўйлаб қарийб 1 млн фуқаронинг бандлигини таъминлаш бўйича хизмат кўрсатган. БММ вазири Нозим Ҳусанов “Мономарказ”да ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, пандемия шароитида кўплаб фуқаролар доимий иш жойларини йўқотганлари учун вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишлари турлари кўпайтирилган. Бунда ноанъанавий ва ностандарт иш турларига эътибор қаратилган.

Умуман олганда, 2020 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон меҳнат ресурслари сони 19 121,3 минг кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 фоизга ёки 135,5 минг кишига ошган. Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 205,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 3 фоизга (403,5 минг кишига) камайган бўлсада, лекин жорий йилнинг биринчи ярмига нисбатан 3,7 фоизга (468,5 минг кишига) ошган.

Ҳисобот даврида расмий секторда банд аҳоли сони 5 673,8 минг кишини жорий йилнинг январ-июн ойларига нисбатан ташкил қилиб, 1,7 фоизга ёки 92,6 минг кишига ошди. Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 618,8 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг январ-июн ойларига нисбатан 9,9 фоиз ёки 504,2 минг кишига ортган. Республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1 912,6 минг кишини ташкил этган, бу жорий йилнинг январ-июн ойларига нисбатан 128,3 минг кишига ёки 6,3 фоизга камайган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан, жорий йилнинг 11 ойи, айниқса, коронавирус пандемияси даврида 317,4 минг ишсиз фуқаро (шундан 276.1 минг нафар аёллар, 175,2 минг нафар ёшлар) жамоат ишларига жалб қилинган ҳамда уларнинг тўлови учун жамғармадан 479,8 млрд берилди.

Бундан ташқари, Хитой тажрибаси бўйича бугунги кунда Республика бўйича 443та кооператив ташкил этилиб, кооперативларга ҳудудлардаги 21.1 минг нафар ишсиз, кам таъминланган камбағал оила аъзолари бириктирилди ва уларга кооперативларнинг устав фондига аъзолик сифатида 47,5 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратилди. Шунингдек, шахсий томорқаларни ривожлантириш учун 32,5 минг кам таъминланган, "темир дафтар"га киритилган оилаларга енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий дала томорқасида уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш учун сув насослари харид қилиш мақсадида қилиш учун 93,8 млрд сўм берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони қанча кишини ташкил этмоқда?