18:18 / 30.12.2020
3 182

ДХХ ходимларига давлат мукофотлари топширилди

ДХХ ходимларига давлат мукофотлари топширилди
ДХХ марказий аппаратида Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, тинчликни таъминлаш ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасида кўрсатган жасорат ва фидоийлиги учун давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Хизмат Раиси генерал-лейтенант А.Азизов II-даражали «Шон-шараф», «Мардлик» орденларини, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медалларини ўз эгаларига топширди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, якунланаётган йил халқимиз учун синовли келди. Ундан мардоновор ўтишда республикамиз аҳолиси матонат ҳамда бардошини намоён этди. Бунда ўз жонини хатарга қўйиб бўлса-да инсонлар саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш учун фидоийлик кўрсатган шифокорларга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, «COVID-19» пандемияси даврида юксак жасорат кўрсатган ДХХ тиббий тузилмалари ходимлари ҳам тақдирланди. Уларга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони ҳамда «Соғлом турмуш» медали топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ ходимларига давлат мукофотлари топширилди