10:10 / 31.12.2020
2 325

Андижонда «Янги йилга 1000 та Қорбобо» лойиҳаси ўтказилмоқда

Андижонда «Янги йилга 1000 та Қорбобо» лойиҳаси ўтказилмоқда
Фото: «Дарё»
Андижонда ёшлар ташаббуси билан Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш, байрамни муносиб ўтказиш мақсадида «Янги йилга 1000 та Қорбобо» лойиҳаси ташкил этилди. Шу муносабат билан 2020 йил 29 декабрь куни Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур майдонида 500 га яқин Қорбобо йиғилди, дея хабар бермоқда «Дарё нашри.

Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Абубакировнинг маълум қилишича, вилоятнинг фаол ва кўнгилли ёшлари ташаббуси билан олис ҳудудларда яшовчи имконияти чекланган болажонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари кўнглини кўтариш мақсадида ёш тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан «Янги йилга 1000 та Қорбобо» лойиҳаси ташкил этилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
«Лойиҳа доирасида 30—31 декабрь кунлари Қорбоболар 12 ёшгача бўлган болаларга байрам шукуҳини улашиш учун ҳар бир маҳаллада, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида байрам тадбирларини ташкил этиб, имконияти чекланган ўғил-қизлар, кам таъминланган оилалар фарзандларининг кўнглини олишга ҳамда уларга ҳомийларнинг байрам совғаларини етказиб беришга ҳаракат қилади», — дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ойбек Йўлдошев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда «Янги йилга 1000 та Қорбобо» лойиҳаси ўтказилмоқда